Ўзбекистонда COVID-19’га қарши неча доза вакцина қўллангани маълум қилинди

3 июнь кун давомида 52 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 3 июнда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 52 066 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 22 830 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 27 444 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 792 нафарни ташкил қилди.

Таъкидланишича, айни кунгача жами 2 243 591 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 2-босқичда эмланганлар 813 734 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 4 048 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 3 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (6 738 доза),
  • Наманган вилояти (6 273 доза),
  • Қашқадарё вилояти (4 617 доза) банд қилди.

Қайд этилишича, жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 284 798 доза,
  • Наманган вилоятида 263 823 доза,
  • Андижон вилоятида 256 102 доза,
  • Самарқанд вилоятида 212 351 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Янгиликлар