Чилонзорда 3 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди
«Mercedes-Benz» русумли автомобили ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи ҳамда «Lacetti»да бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 4 июнь куни соат 10:50 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида «Nexia-3», «Lacetti» ва «Mercedes-Benz» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.