Ўзбекистонда 4 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Фото: mg.uz

Хабарга кўра, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43 даража, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 44-46 даража бўлади.

Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41 даражагача кўтарилади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража бўлади.

Янгиликлар