Қўштепа тумани ҳокими «Деҳқон бозори»даги нархлар билан танишди (фото)

Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков «Деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятидаги нархлар билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 4 октябрь куни Қўштепа туман ҳокими, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ва сектор раҳбарлари тумандаги «Деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятида борган. У ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, сотувчи ва харидорлар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилинган. Шунингдек, бозор маъмурияти ва сотувчиларга нарх-навонинг сунъий тарзда ошишига йўл қўймаслик юзасидан топшириқлар берилган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Абдураззоқов «Сардоба» ва «Чорсу» бозорларидаги нархлар билан танишгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда 1 октябрдан алкоголь маҳсулотларининг нархи ошиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар