Ўзбекистонда 1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

Адлия вазирлиги 29 сентябрь куни «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Хабарга кўра, қарорда қуйидаги нархлар белгиланган:

винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи — 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
  • энг кам чакана нарх — 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи — 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх — 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи — 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх — 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм).

Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.

Аввалроқ Бухорода 2020 йил охирига қадар алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчилардан олинадиган 1,6 миллиард сўм уларниинг ўзида қолдирилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар