Учқўрғонда Марказий Осиёда ягона бўлган картодром қурилди (фото)
Наманган вилояти Учқурғон туманида Марказий Осиёда ягона бўлган жаҳон стандартидаги картодром қурилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ватанпарвар» ташкилотининг техник ва амалий спорт турига кирувчи авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризми ривожлантирилади. Учқўрғондаги ўқув спорт техника клуби тасарруфидаги 1,70 гектар картодромда ҳакамлар ва тиббиёт ходимлари хоналари, ўғил ва қиз болалар кийиниш ва ювиниш хоналари, картингларни таъмирлаш устахоналари қурилган.
Қайд этилишича, картодром қурилишига 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва омммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон асос бўлган.
Шунингдек, 870 метрдан иборат картодромдан қўшимча 0,50 гектар ер майдони сотиб олиниб, умумий узунлиги 1050 метр бўлган уч йўналишли (1-йўналиш 831 метр), (2-йўналиш 825 метр), (3- йўналиш 855 метр) янги картодром қайта қурилган.
Маълумот учун, янги картодромда «Картинг пойгаси» вилоят ҳокими кубоги учун халқаро мусобақа ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жондорда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулга болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилганди.
Шунингдек, Булунғурда салкам 2,3 млрд сўмга қурилган 270 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилганди.