Ўзбекистонда Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 8 декабрь Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Конституция қабул қилинган кун арафасида ходимларга қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

Байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

  • 5 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
  • 6 декабрь, якшанба — барчага дам олиш куни;
  • 7 декабрь, душанба — барчага иш куни;
  • 8 декабрь, сешанба — барчага дам олиш куни;
  • 9 декабрь, чоршанба — барчага иш куни.

«Ўзбекистонда 2020 йил 8 декабрь Конституция қабул қилинган кун ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келади. Шу сабабли кўпчиликда байрам арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши тўғрисида айрим саволлар юзага келган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш тўғрисидаги фармон лойиҳаси маъқуллангани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, 2021 йил 2 январь шанба, 20 март шанба, 22 март душанба ва 4 сентябрь шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар дам олиш кунлари ҳисобланиши айтилган.

Янгиликлар