Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам олиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш тўғрисидаги фармон лойиҳаси маъқулланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram канали.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, Президентнинг 3 декабрь куни «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

  • 2 cентябрь, пайшанба куни;
  • 3 сентябрь, жума кунлари.

Шунингдек, 2021 йил 2 январь шанба, 20 март шанба, 22 март душанба ва 4 сентябрь шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар дам олиш кунлари ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил 22 сентябрь «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда меҳмонхоналар учун имтиёзлар 2021 йилгача узайтирилиши хабар қилинган.

Янгиликлар