Ўзбекистонда «Aвтомобилсиз кун» белгиланди

Ўзбекистонда 2021 йил 22 сентябрь «Aвтомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг «Aҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 22 сентябрь автомобилсиз кун сифатида эълон қилинди.

Қарорга асосан, 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига «Шахсий намуна» тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилган.

Шунингдек, 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобиль қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

Aввалроқ Тошкентда ягона жамоат транспорти картаси пулли бўлгани хабар қилинганди.

Янгиликлар