Ўзбекистонда 2021 йилда бюджет тушумларида улуши энг катта бўлиши кутилаётган солиқ тўловчилар рўйхати маълум бўлди
Молия вазирлиги 2021 йилда бюджет тушумларидаги улуши энг катта бўлиши кутилаётган солиқ тўловчиларини эълон қилди.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/11/photo_2020-11-30_15-35-25.jpg)
Инфографика: Молия вазирлиги
Маълум бўлишича, йирик солиқ тўловчиларинг бюджет тушумларидаги умумий улуши 47,3 фоизни ташқил қилиши мумкин. Улардан:
- Навоий кон-металлургия комбинати — 20,1 фоиз;
- Олмалиқ кон-металлургия комбинати — 6,4 фоиз;
- «Ўзбекнефтьгаз» АЖ — 5,1 фоиз;
- «Ўзтрансгаз» АЖ — 3,3 фоиз;
- «Lukoil supplying and trading» ДК — 3,1 фоиз;
- «UzАutoMotors» АЖ — 1,5 фоиз.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2020 йил бюджетга қанча даромад тушгани маълум бўлганди. Унга кўра, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 2 триллион 824 миллиард сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион 211 миллиард сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, 2020 йил бюджетга қарийб 36,3 триллион сўмлик даромад тушган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистонда пулни нақдлаштиришда ушлаб қолинадиган 1 фоизлик тўловни енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.