Ўзбекистонда пандемияга қарши курашиш учун ажратилган маблағ қанчага оширилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларининг харажати 3,4 триллион сўмга оширилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Инфографика: Молия вазирлиги

Вазирлик хабарига кўра, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу қўшимча харажатларни талаб этилганлиги қайд этилган. Шу сабабли Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 триллион сўмдан 13,4 триллион сўмгача оширилган.

Таъкидланишича, жамғарманинг оширилган 3,4 триллион сўмлик харажатларининг 1,7 триллион сўми Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 триллион сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Аввалроқ Туркия ва Италия компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик юкларини жўнатгани хабар қилинган эди. Шунингдек, ЖССТ Ўзбекистонга қиймати 300 минг долларга тенг инсонпарварлик юкининг навбатдаги партиясини етказиб бергани маълум қилинган эди.

Янгиликлар