Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол терма жамоалари ўртасидаги учрашув Фарғонада бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол терма жамоаси FIFA кунлари доирасида Эронга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Учрашув 24 сентябрь куни соат 19:00 да Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни миллий терма жамоа Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.






