Ўзбекистон қарийб $600 млн қийматдаги мол гўшти импорт қилди
Харид ҳажми 17%дан ортиқроққа ўсди. Мол гўштининг асосий етказиб берувчиси Ҳиндистон ҳисобланади

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан 597,7 млн долларга 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди, деб хабар бермоқда Статистика қўмитаси.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тоннага ёки 17,7%га ошган. Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар:
• Ҳиндистон — 55,9 минг тонна;
• Беларусь — 31,9 минг тонна;
• Қозоғистон — 31,7 минг тонна;
• Покистон — 5,4 минг тонна;
• бошқа давлатлар — 7,1 минг тонна.





