Тошкентда Ўзбекистон зиёлилар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Мажлисда миллий тараққиётнинг ғоявий, маънавий, илмий, иқтисодий ва ижтимоий асослари муҳокама қилинади

Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон зиёлилар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда, унда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этмоқда.

Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг илк йиғилишини очиқ ва самимий суҳбат билан бошладик. Зиёлилардан холис фикр ва дадил таклифларни кутамиз. Кенгаш янги ғоялар майдонига айланишига ишонаман, — деди Мирзиёева.

Ялпи мажлис доирасида миллий тараққиётнинг ғоявий, маънавий, илмий, иқтисодий ва ижтимоий асослари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон