Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига келди

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар

Мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига келди.

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишиш режалаштирилган.

Ўзбекистон