Канадалик ёзувчи Энн Карсон адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди
Мукофот дадил адабий тажрибалар ва замонавий адабиётнинг янги шаклларини яратгани учун топширилди

2026 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати канадалик ёзувчи ва шоира Энн Карсон бўлди. Бу ҳақда 8 октябрь куни Нобель қўмитаси маълум қилди.
Мукофот «классик анъаналар билан ўйин тарзидаги мулоқот орқали замонавий адабиётнинг янги шаклларини яратган дадил ва топқир ижоди учун» топширилди.
Энн Карсон шеърият, наср, эссеистика ва антик адабиёт элементларини уйғунлаштирган асарлари билан танилган. У ўз ижодида теш-тез қадимги юнон мифологиясига мурожаат қилиб, классик сюжетларни янгича талқин этади.
Ёзувчининг энг машҳур асарлари орасида «Қизилнинг автобиографияси» (Autobiography of Red), «Қизил доктрина» (Red Doc>) ва «Нокс» (Nox) бор.
Карсон, шунингдек, қадимги юнон муаллифлари, жумладан, Сапфо ва Еврипид асарларини таржима қилиш билан ҳам шуғулланади. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти ҳар йили Швеция академияси томонидан адабиёт соҳасидаги улкан ютуқлар учун топширилади.





