БМТ: дунёда 55 та қуролли уруш аланга олган

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ бош комиссари Фолькер Тюрк дунёда авж олаётган қуролли зиддиятлар гуманитар инқирозларга ва эскалация хавфига олиб келишини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтириб ўтди.

Тюрк дунёда «55 та зиддият аланга олгани»ни қайд этди. У халқаро гуманитар ва инсон ҳуқуқларининг кенг кўламда бузилаётганига ва бу миллионлаб тинч аҳолининг ҳаётига вайронкор таъсир қилаётганига алоҳида эътибор қаратди.

«Аҳолининг кўчиши ва гуманитар инқирозлар мисли кўрилмаган кўламга етди. Ушбу зиддиятларнинг барчаси ҳудудий ва глобал оқибатларга олиб келади», – деди у.

БМТ бош комиссари «инсоният бу қадар кучайиб бораётган зиддиятлар билан камдан-кам тўқнашгани»ни таъкидлаб ўтди.

«Бир-бирига уланиб бораётган фавқулотда вазиятлар зиддиятлар эскплацияси хавфини оширмоқда. Ғазо секторидаги уруш бутун Яқин Шарқни даҳшатли оқибатларга олиб келади. Бошқа ҳудудлар, шу жумладан, Африка шохи, Судан ва Сахелдаги зиддиятлар ҳам кескин авж олиши мумкин», – таъкидлади у.

Тюрк, шунингдек, Конго Демократик Республикасининг шарқий вилоятларида кучайиб бораётган хавфсизлик инқирозлари, Қизил ва Қора денгиздаги босқинлар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

Янгиликлар