Муниса Ризаева пойтахтнинг фудтракларидан бирида бариста касбини ўзида синаб кўрди

Юлдуз ўтган-қайтганларнинг реакциясини кузатмоқчи бўлди.

Ижодкор Муниса Ризаева янги ғоялари билпн мухлисларини ҳайратга солишдан тўхтаётгани йўқ. Куни-кеча ижодкор Тошкентдаги фудтраклардан бирида бариста касбини ўзида синаб кўрди.

«Ғоя шундаки, мен мустақил равишда кофе тайёрлаб сотаман. Харидорлардан бирортаси мени таниб қолса, буни охиригача инкор этиб, шунчаки Муниса Ризаевага қаттиқ ўхшашимни айтаман», – деди қиз.

Нашр этилган видеороликка қараганда, юлдузнинг мухлислари уни дарҳол таниб олишган, баъзи муҳлислар эса у билан суратга тушишга уринишган.

«Сиз Муниса Ризаевамисиз? Биз сизни жуда яхши кўрамиз», «Сиз билан расмга тушсак майлими?», «Эрингиз қаерда? У ҳам ишлаяптими?», – дейишган одамлар.

Янгиликлар