Тошкент вилоятининг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент вилоятининг айрим кўчаларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан 3 кунга транспорт ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар қилди.

Фото: telegra.ph

Хабарга кўра, 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобиль йўлида қуйидаги вақтларда транспорт ҳаракати чекланади:

  • 6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;
  • 7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобиль йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;
  • 8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланади.

Янгиликлар