Ўзбекистонда 5 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

5 май кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: xabar.uz

Хабарга кўра, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши. Шамолни 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 25-30 даражагача пасаяди.

Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кунинг иккинчи яримида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.

Аввалроқ,

Янгиликлар