Тошкентдан Фарғона водийсига қатновчи йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилди

ошкентдан Фарғона водийсига қатновчи 60/59, 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Келтирилишича, Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилгани боис поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш режалаштириган. Шу сабабли 5 май куни Тошкент–Андижон–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади. «Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», дейилган хабарда.

Янгиликлар