Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Истиқбол кўчасида асфалт ўпирилиб тушгани ҳақида маълумот тарқалди.

Хабарларга илова қилинган фотосуратларда автомобил йўли ўртасида катта чуқурлик пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Миробод тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан изоҳ тақдим этди.

Билдирилишича, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб борган.

Қайд этилишича, чуқур атрофи ўраб олинган. Муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганлиги маълум қилинди.

Янгиликлар