Бухорода сурункали касалларни даволашга мўлжалланган шифохоналар фаолияти тикланади

Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси 4 август, сешанба куни ўз йўналишида иш бошлади. Шунингдек, вилоят Онкология ва болалар шифохоналари ҳам ўз йўналишига қайтарилади, дея маълум қилинди вилоят Санитария-эпидемиология маркази бош директори Aшур Тўхтаев иштирокида бўлиб ўтган брифингда.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, ҳафта сўнгига қадар бошқа касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳам фаолиятини бошлайди. Соматик касаллиги бор беморларнинг профилактикаси доимий назоратга олинади.

Вилоятда профилактик тадбирлар учун фавқулодда вазиятлар бошқаруви остида кунлик штаб тузилган. Гуруҳлар ўзига бириктирилган автомашинада хлор сепиб, уйлар, бозорлар, савдо мажмуаларини зарарсизлантиряпти. Бунинг учун етарли дезинфекцион моддалар захираси яратилган.

Aшур Тўхтаев, Бухоро вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи

Аввалроқ Aшур Тўхтаев вилоятда коронавирусга қарши курашга мўлжалланган 6 та шифохона иш бошлаганини маълум қилганди.

Маълумот учун, бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Беҳзод Мусаев Тошкент шаҳрида 11 та тиббиёт муассасаси бошқа турдаги касалликларга шошилинч хизмат ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга қайтарилиши ҳақида хабар берганди.

Янгиликлар