Қашқадарёда қидирувдан қочган эркак ушланди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида қидирувдан қочган эркак қўлга олинди.

Маълум қилинишича, кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир этгани учун жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди томонидан қидирув эълон қилинган туманнинг «Умид Бунёдкори» МФЙда яшовчи М.Х. айбидан қочиб қутулмоқчи бўлган. Бироқ у Нишон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида туман ҳудудидан ушланган.

«Бир айби икки бўлган бу шахс энди қилмиши учун қонун олдида жавоб бермоқда», — дейилади хабарда.

Янгиликлар