Қашқадарёда «Nexia» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, 4 сентябрь куни соат 12:55 ларда ҳайдовчи Р.Ф. ўзининг «Nexia-2» русумли автомобилини 4Р-79 Қарши—Чим—Чироқчи—Шаҳрисабз йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган бўлган. У Қамаши тумани «Чим» МФЙ ҳудудидан ўтаётганидан, ўзидан олдинда бир йўналишда, йўлни ўнг томонида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган О.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда пиёда О.А. тан жароҳати олиб, туман шифохонасида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар