Когон шаҳридаги вилоят прокуратурасининг сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Бухоро вилоят прокуратураси томонидан 4 ноябрь, чоршанба куни Когон шаҳрида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят прокуратураси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Комилжон Ҳасановнинг Когон шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилган. Мазкур сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 22 та мурожаатнинг 10 таси жойида ҳал қилиниб, 5 таси қаноатлантирилган.

Фото: Бухоро вилоят прокуратураси ахборот хизмати

Шу ўринда, сайёр қабулда асосан тадбиркорликни йўлга қўйиш учун банк кредити, ер майдони ажратиш, аҳоли бандлиги ҳамда суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатлар келиб тушган.

Аввалроқ Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 8 та мурожаат ва Вобкентда ўтказилган сайёр қабулда 23 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Бухорода вазирликлар ва маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сайёр қабулида 1,5 мингдан ортиқ мурожаат ўрганилгани маълум қилинганди.