Пастдарғомда сўнгги 9 ойда 536 та янги корхона ташкил этилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида январь―сентябрь ойларида аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш орқали 529 та янги корхона ташкил этиш режалаштирилган. Амалда 536 та янги корхона ташкил этилди. Бу ҳақда Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, туманда 2020 йилда қиймати 750,4 миллиард сўмлик 42 та лойиҳа амалга оширилиб, 1028 та иш ўринлари яратилади. Бу борада амалга оширилган ишлар натижасида туман бюджетига январь—сентябрь ойлари учун 53,7 миллиард сўм прогноз тушум режаси белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 60,8 миллиард сўмга бажарилган.

Туманнинг ривожланиш даражаси 2019 йил якунлари бўйича 15,62 балл  билан вилоятда 8-ўринни, республикада 54-ўринни эгаллаган.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизими асосида туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилиб, «яхши», «ўрта» ва «қониқарсиз» ҳудудларга ажратилди. Рейтинг натижаларига асосан туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати «ўрта» деб топилди.

Экспорт ҳажми 2019 йилда 13,9 миллион долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 40 доллардан тўғри келган. Мазкур йўналишда Пастдарғом тумани вилоят миқёсида 11-ўринни эгаллаган.

Тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлиги ҳисобланганда 2143 та тадбиркорлик субъектининг 1001 таси 3 йилдан ортиқ давр мобайнида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган. Бу кўрсаткич билан туман вилоятда 5-ўринни эгаллаган.

Мол-мулк ва ер солиқлари тушумининг ўзгариши 2019 йилда 2016 йилнинг тушум режасига нисбатан 239 фоизга ўсиб, вилоятда 2-ўринда қайд этилган. 2019 йилда ҳисобланган 261,836 миллиард сўмлик солиқ тўловларининг 99 фоизи ундирилган.

«Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича 2020 йил бошидан режалаштирилган 725 та тадбиркорлик субъекти ўрнига 755 та тадбиркорлик субъекти электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишга ўтказилган.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 250 та ўринга 260 та ер майдони бўйича лойиҳалар тайёрланиб, «Yer-Elektron» тизими орқали сотилган. Шунингдек, 67 та фаолият тури бўйича 4967 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилишга эришилган.

Камбағал оилалар сонини қисқартириш бўйича «Саховат ва кўмак» ҳаракати доирасида 4596 та камбағал оила аниқланган. Қайта ўтказилган мониторинг натижасига кўра, 771 та оила доимий даромад манбаcига эга, моддий жиҳатдан барқарор эканлиги аниқланиб, камбағаллик рўйхатидан чиқарилган.

Аввалроқ Фарғонада қатор туманлар фаолияти «қониқарсиз» деб топилгани ва Жондор ҳокими туман «қониқарсиз» ҳудуд деб баҳолангани учун аҳолидан узр сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар