Фарғонада 3-синф ўқувчилари Gentra’ни ёқиб юборди

Ижтимоий тармоқларида ёш болалар Gentra русумли автомобиль олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видеохабар тарқалди.

2022 йилнинг 21 декабрь куни Қўқон шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари – вояга етмаган М.У., А.У. ҳамда А.Б. савдо дўкони олдида гугурт чўпини ёқиб, шу ерда турган Gentra автомашинасининг олд қисмига қистириб кетган. Оқибатда автомашинада ёнғин чиқиб, моддий зарар етказилган.

Шундай бўлса-да, автомашина эгаси фуқаро Д.С. ички ишлар органларига бу ҳақида мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, вояга етмаган шахсларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маълум қилинишича, автомашинага етказилган моддий зарар қопланган.

Янгиликлар