Фарғонада ўқитувчи синфхонадан рухсатсиз чиқиб кетган болага тан жароҳати етказди

Марғилонда (Фарғона вилояти) ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказди, хабар беришди Болалар омбудсмани идорасида.

Ҳодиса 5 март куни 29 сонли умумтаълим мактабда содир бўлди. Инглиз тили ўқитувчиси М.Е. (2000 йилда туғилган) бешинчи синф ўқувчиси У.Ж.нинг (2012-йилда туғилган) ҳожатхонага чиқиш ҳақидаги илтимосини жавобсиз қолдирган. Шу сабабли у рухсатсиз синфдан чиқиб кетган.

«Ўқувчи синфхонпга кириши билан педагог боланинг бошига қаратиб телефонини отган», – дейилмоқда хабарда.

Маълумотга кўра, ўқитувчи боланинг дарс вақтида гаплашиб ўтиргани ва синфдан рухсатсиз чиқиб кетганидан аччиқланган.

Мактаб ҳамшираси боланинг бошини боғлаб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Боланинг онаси содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар топди. Шундан сўнг бола шифохонага етказилди, унга барча керакли тиббий муолажалар қилинди.

Айни дамда ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олди суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Янгиликлар