Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 2022 йил охиригача қанчага етиши кутилмоқда?

Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 28 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 37,8 фоиз) ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 2022 йил якунида 31,1 миллиард доллар миқдорида (ЯИМга нисбатан 42 фоиз) бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда 2022 йил учун тасдиқланган бюджетга бағишланган навбатдаги «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида сўз боради.

Таъкидланишича, умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда.

Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 28 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 37,8 фоиз) ташкил этиши прогноз қилинмоқда, шундан 20,2 миллиард доллари — Ўзбекистон номидан ва 7,8 миллиард доллари Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган.

Шунингдек, 2022 йилда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар 14 270,0 миллиард сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Янгиликлар