Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 732 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 5 август куни коронавирусга чалинган 732 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, айни пайтга қадар қуйидаги ҳудудларда беморлар соғайган:

  • Тошкент шаҳрида 461 нафар;
  • Тошкент вилоятида 132 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 39 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар;
  • Aндижон вилоятида 21 нафар;
  • Бухоро вилоятида 20 нафар;
  • Наманган вилоятида 17 нафар;
  • Навоий вилоятида 14 нафар;
  • Хоразм вилоятида 6 нафар.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8839 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак), Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак) коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар