Фарғонада 5 балли зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар беришича, 6 ноябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 12:38 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Фото: «Milliyet»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 40,16 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,72 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,9, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 244 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Фарғона: 26 километр, 5 балл.

Шунингдек, Тошкент, Гулистон шаҳарларида 2 балл, Наманган шаҳрида 3 балл, Aндижон шаҳрида эса 4 балли зилзила кучи сезилган.

Aввалроқ Қирғизистон—Тожикистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар