Наманганда 3 балли зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар беришича, 6 ноябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 12:38 да Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Фото: «Milliyet»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 40,16 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,72 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,9, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 244 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 252 километр, 3 балл.

Шунингдек, Фарғонада 5 балл, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 2 балл, Андижонда 4 балл зилзила кучи сезилган.

Аввалроқ водийда ер силкиниши қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар