Водийда ер силкиниши қайд этилди

Водий вилоятларида 27 сентябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 13:49 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, 27 сентябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 13:49 да (Гринвич бўйича 08:49 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 71,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,9. Чуқурлик 6 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 217 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 14 км, 4 балл
Андижон: 51 км, 2 балл.
Фарғона: 56 км, 2 балл.

Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилган эди.

Янгиликлар