Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилди

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур зилзиза 18 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:47 да (Гринвич бўйича 17:47 да) Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,99 градус шимолий кенглик; 73,58 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 68 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 522 километни ташкил этган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 522 км, 2 балл.
  • Наманган : 372 км, 3 балл.
  • Андижон : 328 км, 3 балл.
  • Фарғона : 308 км, 3 балл.
  • Гулистон : 498 км, 2 балл.
  • Жиззах : 549 км, 2 балл.
  • Самарқанд : 602 км, 2 балл.
  • Термиз : 561 км, 2 балл.
  • Қарши : 685 км, 2 балл.

Аввалроқ 8 сентябрь куни Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Фарғонада сезилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар