Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Фарғонада сезилди

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила Фарғонада сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур зилзиза 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:04 да содир бўлган.

Зилзила координаталари: 40,12 градус шимолий кенглик; 71,76 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=2,8. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 249 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича содир бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Фарғона — 92 километр, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 30 август куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилоятида сезилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар