Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилоятида сезилди
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилояти ҳудудида сезилди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 30 август соат 8:41 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,56 градус шимолий кенглик; 71,73 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 285 километр жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Фарғона : 92 километр, 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 августда ҳам Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилган эди.