Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Тошкент вақти билан 16 август 02:58 да (15 август, Гринвич бўйича 21:58 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,89 градус шимолий кенглик; 73,66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 405 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган : 208 км, 2 балл;

Aндижон : 149 км, 3 балл;

Фарғона : 169 км, 3 балл.

Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилган эди.

Янгиликлар