Шавкат Мирзиёев Корея Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Президент хотира устуни пойига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Давлат раҳбари рафиқаси билан бирга Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Хотира устуни пойига гулчамбар қўйди ҳамда Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон