Тошкентда $26 минглик гиёҳвандлик воситаси савдоси тўхтатиб қолинди
Гумонланувчилар ашёвий далиллар билан бирга ушланди

Тошкент шаҳрида қўшни давлатдан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида 1 кг 185 гр «гашиш» моддасини шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 21 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Шунингдек, моддаларни у билан бирга Сурхондарёдан пойтахтга олиб келган Cobalt автотранспорт воситаси ҳайдовчиси – деновлик, 1987 й.т., муқаддам ўғрилик билан боғлиқ жинояти учун судланган шериги ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинади.
Ҳозирда ушбу наркосавдогарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





