Навоий кон-металлургия комбинатида автомобил шинаси портлади: 2 нафар ишчи вафот этди
Мазкур факт юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Навоий кон-металлургия комбинатининг «Пистали» конида автомобил шинаси портлаши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10-сентябрь куни соат 15:00 ларда «Қизилқум» кон бошқармаси Автомобил транспорти бошқармасининг «Пистали» 1-транспорт цехининг фойдаланишда бўлган автомобил шиналарини сақлаш майдонида қувур ташувчи автомашинанинг тиркамасида шиномонтаж ишларини бажариш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодисасида 2 нафар ишчи-ходим вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан махсус текшириш олиб борилиб, бахтсиз ҳодисанинг содир бўлиш ҳолатлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.





