Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Мартин Розен Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди

Мартин Розен Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон–Швеция муносабатлари сезиларли даражада фаоллашмоқда.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш муҳимлигини қайд этилди.
Шу билан бирга, элчига янги вазифасида муваффақиятлар тиланиб, ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун биргаликда ишлашга тайёрлик таъкидланди.





