Ўзбекистонда ярим йил ичида 6 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин фарзанд кўрди

Биринчи ярим йилликда мамлакатда 373 мингдан зиёд чақалоқ туғилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган.

Туғилишлар оналарнинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

• 25 ёшгача — 147 355 нафар;

• 25–39 ёшдагилар — 219 588 нафар;

• 40 ёш ва ундан катталар — 6 446 нафар.

Шундан:

• 50 ёш ва ундан катталар — 8 нафар.

Ўзбекистон