Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олдилар

14 сентябрь куни Корея президентининг «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олдилар.

Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев «Чонг Ва Дэ» саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.






