Ўзбекистон – Корея шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди
Тўпламдан савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги битимлар ўрин олди

Сеул шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Ли Чжэ Мён ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Тўпламдан савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган шартнома ва битимлар ўрин олди.
Булар – транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, мактаб ва мактабгача таълим, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, архив иши ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар.





