Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 13 август соат 23:07 (Гринвич бўйича соат 18:07)да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,55 градус шимолий кенглик; 69,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 306 километрни ташкил этади.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 306 км, 2 балл;
  • Наманган: 314 км, 2 балл;
  • Aндижон: 328 км, 2 балл;
  • Фарғона: 264 км, 2 балл;
  • Гулистон: 234 км, 3 балл;
  • Жиззах: 244 км, 2 балл;
  • Самарқанд: 276 км, 2 балл;
  • Термиз: 268 км, 2 балл;
  • Қарши: 352 км, 2 балл;
  • Навоий: 419 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.