Сирдарёда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Сирдарёда 15 ёшли мактаб ўқувчисининг жонсиз жасади ўзининг яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда Sirdaryo xabarlari Telegram канали хабар берди.

Хабарга кўра, Сардоба тумани Наврўз маҳалласида яшаган, вояга етмаган 2005 йилда туғилган 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. (ўғил бола) 5 февраль куни, тахминан соат 21:00 ларда яшаш хонадонида, арқон билан ўзининг бўйин соҳасидан осиб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар