Қашқадарёда зовурдан фуқаронинг жасади топилди

6 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Зовурдан жасад топилди» сарлавҳали ҳабар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Фото: Хабарлар24

Маълум бўлишича, 6 февраль куни Яккабоғ тумани ИИБга ариза келиб тушган.

Ушбу аризага кўра, «Чўмич» МФЙ ички томонидан оқиб ўтувчи зовурдан Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Ж.С. нинг жасади топилган.

Шундан сўнг, воқеа жойига тергов тезкор гуруҳи чиқарилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар