Андижонда юк машинаси ёниб кетди

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «ГАЗ-53» русумли автомашина ёниб кетди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 февраль куни Хонобод шаҳар «Анҳор» маҳалласи Қорадарё кўчасида «ГАЗ-53»” русумли автомашина харакатланиб кетаётган вақтида ёнғин чиққан. Ҳолат бўйича  Андижон вилояти ФВБ диспетчерлик қисмига соат 21:05 да хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, воқеа жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажи бориб, ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида автомашинанинг мотор ва салон қисми ёнган.

«Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмади», дейилади хабарда.

Янгиликлар