«Кинокарвон» лойиҳасининг вилоятлар бўйлаб сафарлари аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан ташкил топган «Кинокарвон» гуруҳи Самарқанд вилоятига сафарини якунлаб, Навоий ва Бухоро вилоятларига йўл олди. «Кинокарвон» дастуридан ҳудудларда таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ва янги фильмлар намойишлари ўрин олган. Намойишларда фильмлар ижодкорлари ҳам иштирок этишади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги хабар берди.

IMG_0630.jpeg

Хабарингиз бор, 26 март куни «Кинокарвон» гуруҳи Самарқанд шаҳар 71-сон умумий ўрта таълим мактабида «Менинг қаҳрамоним» мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтган. Самарқанд шаҳар «Шарқ юлдузи» кинотеатрида  ижодий учрашув, «Ҳайрат» фильмининг премьераси, 27 март санасида Самарқанд шаҳар ёшлар маркази биносида «Мен террорчи эмасман», 28 март куни Пайариқ тумани маданият маркази ва Ургут тумани «Ургут» кинотеатрида ижодий учрашув ўтказилиб, «Мен террорчи эмасман» фильми тақдим этилди. 

IMG_0631.jpeg

Эслатиб ўтиш жоизки, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг «Кинокарвон» лойиҳаси жойларда аҳолини томонидан жуда илиқ кутиб олинмоқда. Бу лойиҳа томошабинлар томонидан қўллаб-қувватланиб, шу каби намойиш ва учрашувларни кўпайтириш таклифлари келиб тушмоқда. Лойиҳа жойларда аҳолининг кайфиятига ва юқори маданий ҳордиқ чиқаришига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

IMG_0632.jpeg

5 апрель куни «Кинокарвон» гуруҳи ижодкорлари билан Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ўзбекфильм» ДУК томонидан суратга олинган «Муқимий» фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

IMG_0633.jpeg

Фотиҳ Жалоловнинг «Муқимий» фильми томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Намойишдан сўнг, «Кинокарвон» гуруҳидаги ижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Сўнгра, Навоий вилояти марказий хиёбонда болалар ва ўсмирлар учун агентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Мухаммадали Искандаровнинг инновацион «Синемобиль» кинотеатрида «Мен террорчи эмасман» фильми намойиш этилди. Намойишдан сўнг, ижодкорлар билан суҳбатлар ташкил этилди. 

IMG_0634.jpeg

6 апрель куни Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Нафосат» маданият марказида ижодий учрашув ҳамда фантастик мусиқали комедия жанрида Эргаш Мўминов томонидан суратга олинган «Орзулар қанотида» бадиий фильм намойиши бўлиб ўтди.